Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгамиз Худо, бизларни қутқар, Халқлар орасидан бизни тўплаб ол, Ўзинг муқаддассан, Сенга шукур айтайлик, Мадҳга лойиқ ишларинг билан фахрланайлик. Ўша куни Раббий қўлини иккинчи марта узатади. У Ўз халқидан қолганларини қутқаради. Уларни Оссуриядан, Мисрнинг шимолий ва жанубий ҳудудларидан, Ҳабашистондан йиғиб келади. Эламдан, Бобилдан, Хоматдан ва денгиз соҳилларидан олиб келади. Элатларга У белгисини кўрсатиб, Исроилнинг қувилганларини тўплайди. Ер юзининг тўрт бурчагидан йиғади Яҳудонинг тарқалиб кетганларини. Эфрайимнинг ҳасадгўйлигини қирқади, Яҳудонинг хусуматини тўхтатади, Эфрайим Яҳудога ҳасад қилмас, Яҳудо Эфрайимга хусумат қилмас. Ғарбда улар Филистларга чангал солади, Биргаликда Шарқ халқини талайди, Эдом, Мўаб уларга бўйин эгади, Оммон халқи тиз чўкади. Эгамиз тамомила қириб юборар Қизил денгизнинг қўлтиғини. Фурот дарёсига қарши қўл кўтаради. Гармсел келтириб, жизғанак қилиб, Дарёни етти саёз ирмоққа бўлиб ташлайди, Ирмоқлардан бир–бир ҳатлаб ўтса бўлади. Ҳа, Исроил Мисрдан чиққанда, Уларга йўл очилганидай Эгамизнинг халқидан қолганларга Оссуриядан катта йўл очилади. Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Наслингни шарқдан олиб келаман, Сизларни ғарбдан йиғиб келаман. Шимолга: «Уларни бер», дейман. Жанубга: «Уларни ушлаб қолма», деб айтаман. Ўғилларим узоқлардан, Қизларим ернинг четларидан келсин. Назаримни солиб, яхшилик қиламан, уларни бу юртга қайтариб олиб келаман. Уларни йўқ қилмайман, балки қайта бунёд этаман. Қўпориб ташламайман, балки барқарор қиламан. Шундай кунлар келадики, Мен халқим Исроилни ва Яҳудони яна фаровонликка эриштираман. Ота–боболарига берган юртга уларни олиб келаман. Улар ўша юртга эгалик қиладилар.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода