Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Эгамиз олдида юз тубан мук тушиб, олдингидай қирқ кечаю қирқ кундуз нон емай, сув ичмай илтижо қилдим, чунки сизлар гуноҳ қилган эдингизлар. Эгамиз олдида қабиҳ иш қилиб, Уни ғазаблантирган эдингизлар. Олий руҳоний Элиашаб қўли остидаги руҳонийлар билан ишга киришиб, Қўй дарвозасини қайтадан қурдилар. Сўнгра дарвозани Худога бағишлаб, дарвозанинг қанотларини ўрнатдилар. Миё минорасидан Ханонил минорасигача бўлган деворни ҳам Худога бағишладилар. Олий руҳонийлар Элиашаб, Йўхадах, Йўханон ва Ёддува даврларида левилар рўйхатда ўз уруғбошилари номи билан қайд этилганлар. Форс шоҳи Доро ҳукмронлиги даврида эса рўйхатга олишнинг бундай усули руҳонийларга нисбатан қўлланилган эди. Олий руҳоний Элиашаб невараси Йўханон давригача “Тарих китоби”даги рўйхатларда левилар ўз уруғбошилари номлари бўйича ёзилганлар.
Выбор основного перевода