Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Эгангиз Худо бу халқларни сизларнинг қўлингизга топширганда, сизлар уларни мағлуб этасизлар. Шунда уларнинг ҳаммасини тамомила қириб битиринглар. Улар билан иттифоқ тузманглар, уларга раҳм–шафқат қилманглар. Улар билан қуда–андачилик қилманглар, уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларидан олиб берманглар. Шоҳ Эгамизнинг уйи эшиги олдидаги ўз жойида туриб: “Эгамиз кўрсатган йўлдан юраман, амрларига итоат этаман, шартларига, фармонларига бутун қалбим билан, жону дилим билан қулоқ соламан, бу китобда ёзилган аҳд сўзларини адо этаман”, деб Эгамиз билан қайта аҳд қилди. Сургундан қайтганларнинг бу хиёнати дастидан Исроил Худосининг сўзларидан қўрқадиган ҳамма одамлар менинг атрофимга тўпландилар. Мен эса кечки қурбонлик назр қилинадиган пайтгача изтироб чекиб ўтиравердим. Юқоридагиларнинг ҳаммаси бутпараст аёлларга уйланган эдилар. Ўша аёллардан айримлари уларга фарзандлар ҳам туғиб берган эдилар. “Хотинидан нафратланиб, ундан ажрашган эркак ўз ҳимояси остида бўлган хотинига шафқатсизлик қилган бўлади”, — дейди Исроил халқининг Худоси — Эгамиз. “Шу боис ҳушёр бўлинглар, хиёнат қилманглар”, — дейди Сарвари Олам.
Выбор основного перевода