Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Йўлбошчилар ва амалдорлар шундай дедилар: “Айтганларингизни қиламиз. Биз уларнинг ҳамма нарсасини қайтариб берамиз, улардан энди ҳеч нарса талаб қилмаймиз.” Мен руҳонийларни чақирдим, берган ваъдаларини бажаришлари учун йўлбошчилар ва амалдорларга қасам ичирдим. йўлбошчиларимиз қаторида онт ичамиз. Агар онтимизни бузсак, лаънати бўлайлик. Худо Ўз қули Мусо орқали берган қонунга биз амал қилиб яшаймиз. Эгамиз — Раббимизнинг амрларига, қонун–қоидаларига ва фармонларига риоя қиламиз. Шунинг учун мен уларга танбеҳ бердим, уларни лаънатладим, баъзиларини урдим, сочларини юлдим. Уларга шундай дедим: “Ҳатто Исроил шоҳи Сулаймон бундай аёлларга уйланиб, гуноҳ қилган эди! Бир ўйлаб кўринглар! Халқлар орасида Сулаймонга ўхшаган шоҳ йўқ эди. Худо уни яхши кўриб, уни бутун Исроил устидан шоҳ қилган эди. Шунга қарамай, бутпараст аёллар уни гуноҳга бошладилар. Мана энди сизлар ҳам худди шундай гуноҳга қўл урганингизни эшитиб турибман! Сизлар Худога қарши ўтакетган қабиҳлик қиляпсизлар! Бутпараст аёлларга уйланиб, Худога хиёнат қиляпсизлар!” Мен Худонинг номини ўртага қўйиб: “Биз бу ердаги бегона халқлар билан қуда–андачилик қилмаймиз”, деб уларга қасам ичдирдим.
Выбор основного перевода