Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Эгамиз олдида юз тубан мук тушиб, олдингидай қирқ кечаю қирқ кундуз нон емай, сув ичмай илтижо қилдим, чунки сизлар гуноҳ қилган эдингизлар. Эгамиз олдида қабиҳ иш қилиб, Уни ғазаблантирган эдингизлар. «Бошимизга уруш, ўлат ва очарчилик каби кулфатлар тушганда, биз шу уйинг олдига — Сенинг ҳузурингга келамиз. Зеро, Сен шу ердасан. Кулфат ичра Сенга ёлворамиз, шунда Сен илтижоларимизни эшитиб, бизга нажот берасан.» Бу сўзларни эшитганимда, ўтириб йиғладим. Бир неча кун қайғуриб юрдим. Рўза тутдим, Самовий Худога илтижо қилиб юрдим. Унга шундай деб ёлвордим: “Эй Самовий Худо — Эгам! Сен буюк ва ҳайбатли Худосан. Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга аҳдингни содиқ сақлайсан. Мен, қулингнинг ибодатларини эшит, аҳволимга боқ. Исроил халқи учун кечаю кундуз қилган илтижоларимни эшит. Ахир, улар Сенинг қулларинг–ку. Мен халқим қилган ҳамма гуноҳларни эътироф этаман. Мен ўзим ҳам, хонадоним ҳам гуноҳ қилдик. Мен Эгам Худога ибодат қилиб, халқимнинг гуноҳлари учун шундай деб тавба қилдим: Ё Раббий, Сен буюк ва ҳайбатли Худосан! Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга Сен аҳдингни содиқ сақлайсан. Мен тоат–ибодатда бўлиб, ўзимнинг гуноҳларим ва халқим Исроилнинг гуноҳлари учун тавба қилиб, Худонинг муқаддас тоғи — Қуддус учун Эгам Худога илтижо қилаётган эдим.
Выбор основного перевода