Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди. Назоратчилар лашкарга шундай деб айтсин: “Орангизда янги уй қуриб, ўша уйини ҳали Худога бағишлаб улгурмаган бирорта одам борми? Бор бўлса, уйига қайтсин. Агар у жангда ҳалок бўлса, бошқа одам унинг уйини бағишлайди. Узумзор экиб, ҳали мевасидан емаган одам борми? Агар бор бўлса, уйига қайтиб кетсин. У жангда ҳалок бўлса, бошқа одам унинг узумзори мевасидан биринчи бўлиб татийди. Бирор қизга унаштирилиб, ҳали уйланмаган йигит борми? Агар бор бўлса, уйига қайтиб кетсин. У жангда ҳалок бўлса, бошқа одам ўша қизга уйланади.” Назоратчилар яна шундай дейишсин: “Орангизда қўрқувдан юрагини олдириб қўйган одам борми? Бор бўлса, уйига қайтиб кетсин. Бўлмаса биродарлари ҳам унга ўхшаб чўчиб қолади.” Ҳа, Худони унутганлар ҳам шу кўйга тушади, Бетавфиқларнинг умиди пучга чиқади. Улар умид боғлаган нарсалар жуда мўртдир, Улар ишонган нарсалар ўргимчакнинг тўрларидайдир. Улар ўз уйига суянадилар, аммо уй бузилиб кетади. Уйини маҳкам ушлайдилар, лекин уй бардош бермайди. Фосиқлар яхши суғорилган, Қуёш нури остида ўсаётган бутага ўхшайдилар, Новдалари бутун боғ бўйлаб ёйилиб кетган. Илдизлари тошларга чирмашиб, Ўша ердан ўзига жой қидиради. Лекин илдиз юлиб ташланганда, Ўсган жойи ҳам билинмайди. Ҳа, фосиқларнинг шодлиги узоққа чўзилмайди, Бошқалар чиқиб, уларнинг ўрнини олади. Фосиқларга ғайирлик қилмагин, Бадкирдорларга ҳасад қилмагин. Улар майсадай тезда қуриб қолади, Ям–яшил ўтдай тезда сўлиб қолади. Эгамизга умид боғлаб, яхшилик қилгин, Шу юртда яшаб, ҳаловат топгин. Эгамизни ўзингнинг шодлигинг деб бил, Кўнглингдаги орзуларингга У етказади. Йўлларингни топширгин Эгамизга, Ишон Унга, У мадад беради. Солиҳлигингни У тонг каби порлатади, Ҳақлигингни кундузги қуёш каби қилади. Ахир, одамлар билан ҳайвонларнинг тақдири бир хил, униси ҳам буниси ҳам ўлади. Инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам Худо жон берган, одамлар ҳайвонлардан устун эмас. Ҳаммаси беҳуда экан. Инсоннинг руҳи тепага чиқадими, ҳайвонларнинг руҳи пастга — ернинг остига тушадими, ким билади?!
Выбор основного перевода