Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Нима учун фосиқларнинг умрлари узилмай, давом этаверади? Нега улар кекса ёшга етадилар? Нега нуфузи ошиб бораверади? Фосиқнинг яшнаётганини кўрганимда, Такаббурларга ҳасад қилдим. Улар оғриқ нималигини билмайдилар, Таналари соппа–соғ, бақувват. Бошқалардай улар дард тортмайдилар, Бошқалардай улар азоб чекмайдилар. Киборлик уларнинг бўйнидаги маржон бўлади, Зўравонликни улар либос қилиб кийиб олган. Уларнинг кўзларини ёғ босиб қолган, Хаёлларида аҳмоқона ниятлар тўлиб–тошган. Такаббурлар масхаралаб, хусумат билан гапиради, Мағрурланиб, зулм билан таҳдид қилади. Фосиқлар оғизлари билан осмонга даъво қилади, Тиллари билан ер юзини мулк қилиб олади. Шу боис ҳар ким уларга юз буради, Уларнинг сўзларини сув каби ичади. Яна улар шундай дейдилар: “Худо қандай қилиб била олади?! Худойи Таоло нимани ҳам биларди?!” Фосиқлар ана шунақа! Доимо беташвиш бойлик орттиради. Ҳа, мен бекорга юрагимни пок тутган эканман–да! Айбсизман, дея бекорга қўлларимни ювибман–да! Ахир, кун бўйи азоб тортаман, Ҳар куни эрталаб жазо оламан. Мана шу беҳуда ҳаётим давомида ҳамма нарсани кўрдим. Солиҳ инсонлар солиҳ бўлсалар ҳам ҳалок бўладилар, фосиқлар эса ўз фосиқликлари билан узоқ умр кўрадилар. Қонунпараст бўлма, донолигингга жуда ҳам ишонаверма, нима учун ўзингни ўзинг ҳалок қилишинг керак?! Такаббурлар бахтли–ку. Ёвузлар ҳам гуллаб–яшнайдилар. Мана, қаранг, улар Худони синаб туриб жазодан ҳам қочиб қутулдилар.” Бизни ғийбат қилсалар, яхшилик билан жавоб берамиз. Ҳозиргача биз дунёнинг супуриндиси, ҳамманинг ахлатидай бўлиб юрибмиз. Шарафга эришамизми ёки иснодга қоламизми, бошқалар бизни ҳақорат қиладими ёки мақтайдими, ҳар қандай вазиятда Худонинг хизматкорлари эканлигимизни кўрсатяпмиз. Бизни ёлғончи, деб айтишади, аммо биз ҳақиқатгўймиз.
Выбор основного перевода