Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
У шундай буюк ишлар қиладики, Уларга инсоннинг ақли етмайди. Худо кўрсатган мўъжизаларнинг сон–саноғи йўқ. “Ҳа, биламан, Сен ҳамма нарсани қила оласан. Сенинг режаларингни ҳеч ким буза олмайди. «Билмай туриб, донолигимга гумон қилаётган ким?» — деб сўрадинг. Ўша менман. Ўзим тушунмайдиган нарсалар ҳақида оғиз очдим. Ақлим етмайдиган ажойиботлар ҳақида гапирдим. Аммо буларни тушунай, десам, Бу иш жуда ҳам машаққатли туюлди. Ишларни сирли қилиш — Худонинг шуҳрати, ишларни текшириб билиш эса шоҳ шарафидир. Худо айтгани бўйича ҳамма нарса ўз вақтида содир бўлади. Худо юрагига солгани учун инсон вақт ўтишини сезади, лекин Худо бошидан охиригача қилган ишларни инсон тушуна олмайди. Худонинг донолигию билими нақадар бой ва чуқурдир! Унинг ҳукмларини ким тушуниб етади?! Унинг йўлларини ким синчиклаб текшира олади?!
Выбор основного перевода