Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Одам учун ейиш, ичиш ва қилган меҳнатидан роҳатланишдан яхшироқ нарса йўқ. Бу ҳам Худодан эканлигини тушундим, Инсон учун бахтли ҳаёт кечириш, ўз ҳаётидан роҳатланишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ эканлигини тушуниб етдим. Аммо шунга қарамай, Ўз эзгулигини кўрсатиб, осмондан ёмғир ёғдириб келди, мавсумида ҳосил берди, ризқингизни тугал қилиб, юракларингизни шодликка тўлдирди. Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангиз ҳам, ҳаммасини Худони улуғлаш учун қилинглар. Буларни муҳтожликдан айтаётганим йўқ, чунки мен ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман. Ҳар қандай шароитда ва ҳар ерда ҳам тўқ бўлиш, ҳам оч қолиш, мўл–кўлчилигу муҳтожликда яшаш сирларини ўрганганман. Мен танқисликда ҳам, мўл–кўлчиликда ҳам қандай ҳаёт кечиришни биламан.
Выбор основного перевода