Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Сизлар ҳам, фарзандларингиз ҳам, қонни истеъмол қилманглар, шунда бахтиёр бўласизлар. Эгамизнинг олдида маъқул иш қилган бўласизлар. Беозорлар эса юртга эгалик қилади, Мўл бахт–саодатдан баҳраманд бўлади. Айбсизларнинг эҳтиёжи Эгамиз эътиборида, Уларнинг мулки то абад давом этади. Нодонлар йўлдан адашиб ўз жонига ўзлари зомин бўлади, ақлсизларнинг беғамлиги ўзларини ҳалок қилади. Лекин менга қулоқ солганлар осойишта ҳаёт кечиради, ёмонликнинг ваҳимасидан халос бўлади.” Мана шу беҳуда ҳаётим давомида ҳамма нарсани кўрдим. Солиҳ инсонлар солиҳ бўлсалар ҳам ҳалок бўладилар, фосиқлар эса ўз фосиқликлари билан узоқ умр кўрадилар. Солиҳларга эса яхшилик кўрасан, деб айтинг, Улар ўз ишларининг самарасидан лаззат топади. Аммо фосиқларнинг ҳолига вой! Бошларида кулфат, Ахир, қилмишларига яраша қайтади ўзларига.
Выбор основного перевода