Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Агар мен Худонинг одами бўлсам, — дея жавоб берди Илёс, — осмондан олов тушиб, сени ва элликта сипоҳингни ёндириб юборсин. Шу заҳоти осмондан олов тушиб, элликбошини ҳам, ҳамма сипоҳларини ҳам ёндириб юборди. Осмондан олов тушиб, мендан олдинги иккала элликбоши ҳам барча сипоҳлари билан ёниб кетганди. Энди менинг жонимга раҳм қилинг. Элишай орқасига қайрилиб, болаларга қаради ва уларни Эгамизнинг номи билан қарғади. Шу пайт ўрмондан иккита урғочи айиқ чиқиб, болалардан қирқ иккитасини бурда–бурда қилиб ташлади. Ҳаворийлар орқали Худо кўплаб мўъжизалар ва аломатлар кўрсатарди, бундан эса ҳамма ҳайратга тушган эди. Шу заҳоти аёл ҳам йиқилди–ю, жон берди. Йигитлар кириб келиб кўрдиларки, аёл жон берибди. Улар аёлни ҳам олиб бориб, эрининг ёнига дафн қилдилар. Бу воқеани эшитган одамлар ва бутун жамоат ваҳимага тушиб қолди. Эфесда яшаган яҳудий ва ғайрияҳудийларнинг ҳаммаси бу воқеани эшитиб, қўрқувга тушдилар. Раббимиз Исонинг номи улуғланди. Мен сизларнинг олдингизга иккинчи марта борганимда гуноҳ қилганларни ҳам, қолганларни ҳам огоҳлантирган эдим. Энди сизларнинг олдингизда бўлмасам ҳам, яна огоҳлантириб айтяпман, кейинги сафар гуноҳ қилганларнинг ҳеч бирини аямайман. Шунинг учун сизларнинг ёнингизда бўлмасам ҳам шуларни ёзяпман. Токи олдингизга борганимда Эгамиз менга берган ҳокимият билан сизларга қаттиқ муомала қилмайин. Ахир, менга бу ҳокимият сизларни барбод қилиш учун эмас, балки имонингизни мустаҳкамлаш учун берилган.
Выбор основного перевода