Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Натижада ўлдирилган ҳамма бегуноҳ одамларнинг қони учун сизлар жазоланасизлар. Айбсиз Ҳобилнинг тўкилган қонидан тортиб, қурбонгоҳ билан Маъбад орасида сиз ўлдирган Бархиё ўғли Закариёнинг қони сизнинг гарданингизда бўлади. Бутун халқ бунга жавобан: — Унинг қони бизнинг ва болаларимизнинг гарданида бўлсин! — дейишди. Худо Ўзининг режаси бўйича Исони сизларнинг қўлингизга топширишни азалдан қарор қилган эди. Сизлар эса ғайрияҳудийларнинг қўллари билан Уни хочга михлатиб ўлдирдингизлар. Бутун Исроил халқи шуни аниқ билиб қўйсин: сизлар михлаган Исони Худонинг Ўзи жамики борлиқ устидан ҳукмдор қилди. Исо ҳам Масиҳ, ҳам Раббийдир.” Сизлар ҳаётга бошловчини ўлдирдингизлар. Аммо Худо Уни ўликдан тирилтирди. Биз бунга гувоҳмиз. Шундай қилиб, улар икковини чақирдилар ва: “Исонинг номи билан умуман гапирмайсизлар ёки таълим бермайсизлар”, деб буйруқ бердилар. Ота–боболарингиз пайғамбарларнинг ҳаммасини қувғин қилганлар! Солиҳ Зотнинг келишини башорат қилганларни улар ўлдирганлар! Энди эса сизлар Солиҳ Зотни сотиб, қатл қилдингизлар.
Выбор основного перевода