Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яна, тавба қилиш ва гуноҳларнинг кечирилиши ҳақидаги хабар Унинг номи билан жамики халқларга ваъз қилиниши керак, деб ҳам ёзилган. Шундай экан, Қуддусдан бошлаб, Худо Исони юксалтириб, Уни тахтининг ўнг томонига ўтқазди. Отаси Худонинг ваъдаси бўйича Исо Муқаддас Руҳни қабул қилиб, Уни бизнинг устимизга ёғдирди. Буни ўзларингиз кўриб ва эшитиб турибсизлар. Бутрус уларга деди: — Тавба қилинглар, ҳар бирингиз Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин. Шунда сизлар Муқаддас Руҳни инъом қилиб оласизлар. Худо ҳамма нарсани яратган ва ҳамма нарса Унинг улуғворлиги учун мавжуддир. У кўп инсонларни Ўз улуғворлигидан баҳраманд қилиш учун нажотга эриштирмоқчи бўлди. Исо одамларни нажотга бошлаб борсин деб, Худо Уни азоб–уқубатлар орқали баркамол Сардор қилиб тайёрлади. Исога кўз тикайлик. Ахир, бу имон мусобақасида У биз учун йўл очиб, бутун масофани биздан олдин югуриб ўтди. Исо келажакдаги шодликка эришиш учун шармандали ўлимни писанд қилмай, хочда азоб тортиб жон берди. Ҳозир эса У Худо тахтининг ўнг томонида ўтирибди.
Выбор основного перевода