Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳирод Яҳёни ўлдиришни хоҳлаган бўлса–да, халқдан қўрққан эди. Чунки одамлар Яҳёни пайғамбар деб билишарди. Агар: “Инсондан”, — десак, халқдан қўрқамиз, чунки ҳамма Яҳёни пайғамбар деб ҳисоблайди. Уни ҳибсга олмоқчи бўлдилар, аммо халқдан қўрқдилар. Чунки халқ Исони пайғамбар деб билар эди. Агар: “Инсондан”, — десак–чи? Ваҳоланки, улар оломондан қўрқардилар, чунки ҳамма Яҳёни ҳақиқий пайғамбар деб ҳисобларди. Исо айтган бу масал яҳудий йўлбошчиларга қарши қаратилган эди. Улар буни англаб етдилар–у, Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Аммо халқдан қўрққанлари учун Унга қўл теккизмай кетиб қолдилар. Исо айтган бу масал тафсирчилар билан бош руҳонийларга қарши айтилган эди. Улар буни англаб етдилар ва шу заҳоти Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Аммо халқдан қўрқдилар. Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари Исони яширинча ўлдириш учун фурсат пойлаб юрган эдилар, чунки улар халқдан қўрқардилар. Бутрус билан Юҳанно халққа гапириб турганларида, бир неча руҳонийлар, Маъбад миршаббошиси ва саддуқий мазҳабининг баъзи аъзолари келдилар.
Выбор основного перевода