Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳаворийлар
Параллельные места
Исо Бутруснинг уйига келганда, унинг қайнанаси иситмалаб, тўшакда ётганини кўрди. — Менинг жажжи қизим ўлим тўшагида ётибди. Келиб унга қўлингизни теккизинг, у соғайиб тирик қолсин, — деб қайта–қайта ёлворди. Худо Павлус орқали ғаройиб мўъжизалар кўрсатар эди. Орангизда касал бўлган борми? Жамоат оқсоқолларини чақиртирсин. Улар ибодат қилиб, Раббимиз Исо номи билан беморнинг бошига зайтун мойини суртсинлар. Имон билан қилинган ибодат беморни соғайтиради, Раббимизнинг Ўзи унга шифо беради. Агар бемор гуноҳ қилган бўлса, Раббимиз уни кечиради. Ўша Руҳ орқали кимгадир кучли бир имон берилади, бошқа бировга эса шифо бериш инъоми берилади. Шу тариқа, Худо имонлилар жамоатига, биринчидан, ҳаворийларни, иккинчидан, пайғамбарларни, учинчидан, муаллимларни тайинлаб берди. Кейин баъзиларга мўъжиза кўрсатиш қобилиятини, бошқаларга эса шифо бериш инъомини, яна бошқаларга ёрдам бериш, бошқариш, номаълум тилларда гапириш қобилиятларини ато қилди.
Ҳаворийлар
Выбор основного перевода