Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳаворийлар
Параллельные места
Унинг айтишича, Носиралик Исо Маъбадни қулатар эмиш, Мусо бизларга берган урф–одатларни ўзгартирар эмиш.” Аммо яҳудийлар шаҳарнинг юқори мартабали, Худодан қўрқадиган аёлларини ва эътиборли эркакларини қайраб, Павлус билан Барнабони таъқиб қилиб, уларни юртдан қувиб чиқаришга ундадилар. Мингбоши Павлуснинг олдига келиб, уни қамоққа олди ва иккита кишан билан боғлашни буюрди. Сўнгра у: “Бу одам ким? У нима қилди?” деб сўради. Мен Маъбадда бирон одам билан тортишиб қолганимни ёки синагогаларда, ё бўлмаса шаҳарда оломон орасига ғулғула солганимни улар кўрганлари йўқ. Қолаверса, ҳозир менга қарши айтаётган айбловларини улар исботлаб бера олмайдилар. Аммо Павлус ўзини ҳимоя қилиб, шундай деди: — Мен яҳудийлар қонунига ёки Маъбадга, ё Қайсарга қарши бирон нотўғри иш қилмадим.
Ҳаворийлар
Выбор основного перевода