— Мен Қайсарнинг маҳкамасида турибман, мен шу ерда ҳукм қилинишим керак, — деди Павлус. — Мен яҳудийларга қарши бирон нотўғри иш қилмадим, буни ўзингиз ҳам яхши биласиз.
Агар мен қонунга хилоф бирон иш қилиб, ўлимга лойиқ бўлсам, ўлимдан қутулиш учун ҳаракат қилмайман. Агар бу одамларнинг менга қарши айбловлари ёлғон бўлса, ҳеч ким мени уларнинг қўлига топширишга ҳақли эмас. У ҳолда мен Қайсарнинг ҳукмини талаб қиламан.
Фестус ўз маслаҳатчилари билан кенгашиб олгач, Павлусга: — Сен Қайсарнинг ҳукмини талаб қилдинг, энди Қайсарнинг олдига борасан, — деди.