Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳаворийлар
Параллельные места
Заминда маълум бўлади Сенинг йўлларинг, Жамики халқлар орасида маълум бўлади Сенинг нажотинг. Исроил халқига бўлган севгисию садоқатини ёдида тутди. Ернинг тўрт томони Худойимиз берган нажотни кўрди. Ўшанда Эгамизнинг улуғворлиги зоҳир бўлади, Бутун жонзот биргаликда буни кўради. Ҳа, Эгамиз Ўз оғзи билан шуни айтди.” “У бу ярамасларни шафқатсизларча ўлдиради, — деб жавоб берди улар. — Узумзорни эса бошқа боғбонларга ижарага беради. Бу боғбонлар узум ҳосилини унга ўз вақтида беришади.” Шунинг учун сизларга айтаман: Худонинг Шоҳлиги сизлардан тортиб олинади ва Шоҳлик учун ҳосил етиштирадиган одамларга берилади. Бутун жонзот Худонинг нажотини кўради!»” Шунда Павлус билан Барнабо иккови жасорат билан шундай дедилар: — Худонинг каломини биринчи навбатда сизларга билдиришимиз керак эди. Аммо сизлар Худонинг каломини рад қилдингизлар ва ўзларингизни абадий ҳаётга нолойиқ деб билдингизлар. Шунинг учун биз ғайрияҳудийларнинг олдига кетяпмиз. Эгамиз бизга шундай амр берган эди: “Ернинг четигача нажотни олиб боринглар деб, Мен сизларни ғайрияҳудийларга нур қиламан.” Яҳудийлар эса Павлусга қарши чиқиб, уни ҳақорат қилдилар. Павлус кийимларидан чангни қоқди–да: “Қонингиз ўз гарданингизда қолсин, менда айб йўқ, ҳозирдан бошлаб ғайрияҳудийлар орасига кетганим бўлсин”, деди уларга. Мен сени ўз халқинг қўлидан қутқараман. Сени ғайрияҳудийлар орасига юбориб, уларнинг қўлидан ҳам халос этаман. Сен ғайрияҳудийларнинг кўзларини очасан, уларни зулматдан ёруғликка, шайтоннинг ҳукмронлигидан Худонинг ҳукмронлигига қайтарасан. Менга имон келтириш орқали уларнинг гуноҳлари кечирилиб, улар Худонинг танланган халқи орасидан жой оладилар. Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ! Бундан яна бир савол келиб чиқади. Яҳудийлар қоқилганда, бутунлай ҳалок бўлдиларми? Йўқ, асло! Аксинча, улар Масиҳни рад қилганлари учун ғайрияҳудийлар нажотга эга бўлдилар, токи Исроил халқининг рашки қўзғалсин.
Ҳаворийлар
Выбор основного перевода