Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳаворийлар
Параллельные места
Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, бир қанча ишончли далиллар орқали ҳаворийларга тирилганини кўрсатди. Қирқ кун давомида уларга зоҳир бўлиб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисида гапирди. Шундай қилиб, Шоул улар билан қолди ва бутун Қуддус бўйлаб қўрқмасдан Раббимиз номи билан ваъз қилиб юрди. Мен ораларингизда бўлиб, Худонинг Шоҳлигини ваъз қилдим. Энди шуни биламанки, биронтангиз ҳам менинг юзимни бошқа кўрмайсизлар. Мен учун ҳам ибодат қилинглар. Мен оғзимни очганимда, зарур бўлган сўз менга берилсин, токи қўрқмасдан Хушхабар сирини баён эта олайин. Шу Хушхабарнинг элчиси бўлганим учун ҳибсдаман. Элчига лойиқ равишда мен Хушхабарни жасурлик билан эълон қилишим учун ибодат қилинглар. Ана шу Хушхабар учун мен азобларга дучор бўляпман, ҳатто жиноятчидай занжирбанд қилиндим. Аммо Худонинг каломини занжирлаб бўлмайди!
Ҳаворийлар
Выбор основного перевода