Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳаворийлар
Параллельные места
У шундай деди: “Бор, мана шу халққа айт: «Хўп, тинглайверинглар, барибир, тушунмайсиз, Қарайверинглар, барибир, англаб етмайсиз.» Эй Ишаё, бу халққа гапир. Сўзларинг уларнинг ақлини ўтмас қилади, Гапларинг дастидан қулоқлари гаранг бўлади, Уларнинг кўзлари юмилиб қолади. Шунда кўрмай қолади кўзлари, Эшитмай қолади қулоқлари, Англамай қолади ақллари, Улар Менга қайтмайдилар, Улар шифо топмайдилар.” Ишаёнинг башорати уларда бажо бўлган: «Сизлар тинглаб турасиз–у, лекин ҳеч тушунмайсиз, Қараб турасиз–у, аммо ҳеч англаб етмайсиз. Зеро, бу халқнинг ақли ўтмас бўлиб қолди, Қулоқлари гаранг бўлди, Кўзларини юмиб олишди. Акс ҳолда, кўзлари кўрган бўларди, Акс ҳолда, қулоқлари эшитган бўларди, Ақллари англаган бўларди, Яна Менга қайтган бўлишарди, Мен уларга шифо берган бўлардим.» Муқаддас битикларда ёзилгандай: “Худо шу пайтгача уларни қаттиқ ухлатиб қўйди, Уларга кўрадиган кўз, эшитадиган қулоқ бермади.” Бу дунёнинг худоси имонсизларнинг онгини кўр қилиб қўйган. Шунинг учун улар Хушхабарнинг нурини кўра олмайдилар. Бу Хушхабар Худонинг аниқ тасвири бўлган Масиҳнинг улуғворлигини кўрсатади. Худо дунёни яратганда Ўз сўзи билан зулматдан нур яратган эди. Энди У Ўзининг нури билан бизнинг юракларимизни ҳам ёритди, Исо Масиҳ сиймосида порлаб турган Ўз улуғворлигини бизга кўрсатди.
Ҳаворийлар
Выбор основного перевода