Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг орасида Кипр ва Киринеядан Антиохияга келган баъзи имонлилар бор эди. Улар Раббимиз Исо тўғрисида у ердаги ғайрияҳудийларга ҳам ваъз қилдилар. Павлус билан Барнабо улар билан қизғин баҳсу мунозарага киришдилар. Шунда: “Павлус билан Барнабо ҳамда Антиохиядан бир неча одам Қуддусга юборилсин”, деб қарор қилинди. Улар бу масалани ҳаворийлар ва оқсоқоллар билан муҳокама қилишлари керак эди. Уларни шундай мактуб билан жўнатдилар: “Биз, биродарларингиз бўлган ҳаворийлар ва оқсоқоллар, Антиохия, Сурия ва Киликияда яшайдиган ғайрияҳудий биродарларимизга салом йўллаяпмиз. Эшитишимизча, бизнинг орамиздан баъзилар бориб, ўзларининг гаплари билан сизларни хавотирга солибди, юракларингизни ғаш қилибди. Аммо уларни биз юбормаган эдик. Биз вакиллар танлаб, уларни азиз дўстларимиз Барнабо ва Павлус билан бирга сизларнинг ҳузурингизга юборишга бир овоздан қарор қилдик. Барнабо билан Павлус Раббимиз Исо Масиҳ ҳақи–ҳурмати, ҳаётларини хавф остига қўйганлар. Шу боис биз Яҳудо билан Силасни юборяпмиз. Ушбу ёзаётганларимизни улар сизларга оғзаки ҳам тасдиқлаб берадилар. Биз Муқаддас Руҳ бошчилигида сизларга қуйидаги керакли талаблардан бошқа юкни юкламасликка қарор қилдик: сизлар бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини тановул қилишдан ҳамда фаҳш–зинодан ўзларингизни тийинглар. Ўзларингизни ана шулардан тийсангизлар, яхши иш қилган бўласизлар. Омон бўлинглар.”
Выбор основного перевода