Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳаворийлар бу тўғрида билиб қолганларидан кейин Ликониянинг бошқа ҳудудларига қочиб кетдилар. Улар Листра ва Дарба шаҳарларида ва уларнинг ён–атрофидаги жойларда Шунда имонлилар Павлусни зудлик билан денгиз бўйига жўнатиб юбордилар. Силас билан Тимўтий эса Верияда қолдилар. Шундай қилиб, у икки ёрдамчиси — Тимўтий билан Эрастусни Македонияга юборди. Павлуснинг ўзи эса маълум вақт Асия вилоятида қолди. Менинг ҳамкорим Тимўтий ҳамда қондошларим Лукиёс, Ясон ва Сосипатрус сизларга салом йўллаяптилар. Ана шу мақсадда мен Раббимиз Исога содиқ бўлган севимли ўғлим Тимўтийни сизларнинг олдингизга юборяпман. Ҳар ерда ва ҳар бир имонлилар жамоатида таълим берар эканман, Исо Масиҳга тегишли бўлиб, қандай ҳаёт кечираётганимни у сизларга айтиб беради. Раббимиз Исонинг иродаси билан яқинда Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан. Шунда аҳволингиздан хабардор бўлиб, кўнглим таскин топади. Тимўтийни юборишимнинг сабаби шуки, сизлар учун худди мендай чин кўнгилдан жон куйдирадиган бошқа ҳеч ким йўқ. Қолганлар Исо Масиҳга хизмат қилишни эмас, балки ўз манфаатини кўзлайди. Ўзларингиз биласизлар, биз Хушхабарни ёйишда Тимўтий билан бирга ота–ўғилдай хизмат қилдик. У ўзининг ҳурматга лойиқ эканлигини кўрсатди. Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан севимли ўғлим Тимўтийга салом! Худо абадий ҳаётни эълон қилишим учун мени юборди. У ваъда қилган бу ҳаётга Исо Масиҳга бўлган имон орқали эришилади. Ўғлим Тимўтий, сенга Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ иноят, марҳамат ва тинчлик ато қилсин. Сенинг самимий имонингни доим эслайман. Аввалдан бувинг Лоида ҳамда онанг Эвника ўз қалбларига жо этган ўша имон энди сенда ҳам равнақ топаётганига аминман.
Выбор основного перевода