Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Павлусни қамчилаш учун боғлаётганларида, Павлус ўша ерда турган юзбошига деди: — Рим фуқаросининг бирон айби топилмаган бўлса ҳам, уни қамчилаш сизларнинг қонунингизда борми? Юзбоши бу гапни эшитиб, мингбошининг олдига борди–да: — Нима қилмоқчисиз? Ахир, бу одам Рим фуқароси экан–ку! — деди. Мингбоши Павлуснинг олдига келиб, ундан: — Менга айт–чи, сен Рим фуқаросимисан? — деди. — Ҳа, — деб жавоб берди Павлус. Мингбоши: — Мен катта миқдорда пул тўлаб, фуқароликни олган эдим, — деди. — Мен эса Рим фуқароси бўлиб туғилганман, — деди Павлус. Павлусни сўроқ қилмоқчи бўлиб турганлар ўша заҳоти ундан қўлларини тортдилар. Мингбоши Павлуснинг Рим фуқароси эканини эшитиб, уни кишанлагани учун қўрқиб кетди. Агар мен қонунга хилоф бирон иш қилиб, ўлимга лойиқ бўлсам, ўлимдан қутулиш учун ҳаракат қилмайман. Агар бу одамларнинг менга қарши айбловлари ёлғон бўлса, ҳеч ким мени уларнинг қўлига топширишга ҳақли эмас. У ҳолда мен Қайсарнинг ҳукмини талаб қиламан. Фестус ўз маслаҳатчилари билан кенгашиб олгач, Павлусга: — Сен Қайсарнинг ҳукмини талаб қилдинг, энди Қайсарнинг олдига борасан, — деди.
Выбор основного перевода