Тонг отгач, ваҳимали шовқин–сурон кўтарилди. Аскарлар бир–биридан: “Бутрус қаерга ғойиб бўлди?” деб сўрардилар.
Ҳирод Бутрусни излашга буйруқ берди, аммо уни топа олмадилар. Ҳирод соқчиларни сўроқ қилиб, уларни ўлимга маҳкум қилди. Шундан кейин Ҳирод Яҳудиядан Қайсарияга бориб, ўша ерда туриб қолди.