Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳаммалари ибодат қилиб бўлганларидан кейин, улар йиғилиб турган жой силкинди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапирадиган бўлдилар. Аммо тунда Эгамизнинг бир фариштаси қамоқхона эшигини очди, ҳаворийларни ташқарига олиб чиқиб, шундай деди: Бирдан Эгамизнинг фариштаси зоҳир бўлиб, ҳужрада нур порлаб кетди. Фаришта Бутруснинг ёнбошига туртиб, уйғотди ва: “Тезда ўрнингдан тур!” деди. Шунда кишанлар Бутруснинг билакларидан тушиб кетди. Улар биринчи ва иккинчи дарвоза соқчилари олдидан ўтгандан кейин, шаҳарга олиб борадиган темир дарвоза олдига келдилар. Дарвоза ўз–ўзидан уларга очилди. Улар ташқарига чиқиб, сўқмоқ бўйлаб кетдилар. Бирдан фаришта Бутруснинг олдида кўздан ғойиб бўлди. Қўзи олтинчи муҳрни ечаётганини мен кузатиб турдим. Шунда қаттиқ зилзила рўй берди. Қуёш қора жундай тим қора бўлиб қолди, тўлин ой эса қондай қип–қизил тусга кирди. Осмондаги юлдузлар ерга қулади. Ҳа, кучли шамол дарахтни силкитиб анжирни тўккандай улар ерга тўкилди. Осмон қоғоздай ўралиб, йўқ бўлиб кетди. Ҳар бир тоғ ва орол жойидан силжиб кетди. Дунёнинг шоҳлари, аслзодаларию лашкарбошилари ғорларга ва тоғларнинг қоялари орасига яшириндилар. Улар билан бирга бойлару кучлилар, қулу эркин одамлар яшириндилар. Улар тоғу қояларга шундай деб ёлворар эдилар: “Устимизга қуланг, тахтда ўтирган Зотнинг назаридан ва Қўзининг ғазабидан бизни яширинг! Ахир, Улар ғазабини сочадиган қўрқинчли кун келди! Бу кунга ким бардош бера оларди?!”
Выбор основного перевода