Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Силас билан Тимўтий Македониядан келганларидан кейин, Павлус бутун вақтини Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилишга бағишлади. У яҳудийларга Исонинг Масиҳ экани тўғрисида гувоҳлик берарди. Шу ҳодисалар юз бергандан кейин, Павлус Македония ва Ахаядан ўтиб, Қуддусга боришга қарор қилди. “У ерга борганимдан кейин, Римга ҳам боришим керак”, деди у. Шундай қилиб, у икки ёрдамчиси — Тимўтий билан Эрастусни Македонияга юборди. Павлуснинг ўзи эса маълум вақт Асия вилоятида қолди. Шовқин–сурон босилгач, Павлус имонлиларни чақириб, уларга далда берди. Кейин улар билан хайрлашиб, Македонияга йўл олди. у ерда уч ой турди. У Сурияга сузиб кетмоқчи бўлган эди, яҳудийлар унга қарши фитна уюштираётганини билиб қолди. Шунинг учун Македония орқали қайтишга қарор қилди. Ҳаммамиз Адрамиттион шаҳридан келган кемага ўтирдик. Кема Асия вилоятининг бандаргоҳларига энди жўнамоқчи бўлиб турган экан. Биз йўлга тушдик. Салоникадан келган Македониялик Аристархус деган одам бизга ҳамроҳ бўлди.
Выбор основного перевода