Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, ўзлари бутун шоҳлик ҳудуди бўйича қарор чиқарсинлар. Форс ҳамда Мидия шоҳлиги қонунларига: “Вашти шоҳ Ахашвераш ҳузурига кирмасин, унинг шоҳликдаги мартабаси бошқа яхшироғига берилсин” деган қўшимча киритилсин ва бу фармон ўзгартирилмасин. Энди шоҳ номидан яҳудийлар тўғрисидаги мактубни ўзларингизга маъқул келадиган тарзда ёзиб, шоҳнинг узуги билан муҳрланглар. Шоҳ номидан ёзилиб, шоҳнинг узуги билан муҳрланган мактубни ҳеч ким ўзгартириши мумкин эмас. Улар зудлик билан бу ҳақда шоҳни хабардор қилиш учун шоҳ ҳузурига бордилар. — Эй шоҳ ҳазратлари! — дея мурожаат қилди улар. — Сиз фармон чиқариб, кимки ўттиз кун ичида мендан бошқа биронта худо ёки одамга сажда қилса, шерларнинг уясига ташланади, деб айтмаганмидингиз? — Ҳа, чиқарган бу фармоним Мидия ва Форс шоҳлигининг қонунларига биноан, қатъийдир, — дея жавоб берди шоҳ. Аммо амалдорлар шоҳнинг олдига келиб: — Шоҳ ҳазратлари, Мидия ва Форс қонунларига биноан, сиз чиқарган ҳар бир фармон ўзгармас эканлигини эсингизда тутинг, — дедилар.
Выбор основного перевода