Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Қулбоши ака–укаларни Юсуфнинг уйига олиб келгани учун, улар жуда қўрқиб кетишди. Улар бир–бирига дедилар: “Ўтган сафар қопларимизга кумушларимизни қайтариб солиб қўйишган эди. Шу сабабдан қулбоши бизни бу ерга олиб келган. Энди у бизни ўғирликда айблайди. Бизни ушлаб, қул қилиб олади, эшакларимизни ҳам тортиб олади.” Бундай халқ орасида ҳаттоки Нуҳ, Дониёр ва Аюб пайғамбарлар яшаган тақдирда ҳам, улар солиҳлиги туфайли фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўлишарди, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, ҳаттоки Нуҳ, Дониёр ва Аюб у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди.” — Худойимнинг назарида бегуноҳ бўлганим учун У фариштасини юбориб, шерларнинг оғизларини беркитиб қўйди ва шерлар менга ҳеч қандай зарар етказмадилар. Сизнинг олдингизда ҳам, эй шоҳ ҳазратлари, мен бирон–бир айбли иш қилган эмасман. Биздан талаб қилинган нарса ишончли бўлишдир. Мана шу бузуқ ва эгри насл орасида Худонинг нуқсонсиз, айбсиз ва пок фарзандлари бўлишингиз учун ҳамма нарсани нолимай, баҳслашмай қилинглар. Ҳаётбахш хабарни маҳкам тутар экансиз, ўша бузуқ ва эгри насл орасида самодаги юлдузлар каби порлайсизлар. Шунда Масиҳ келган куни, меҳнатим зое бўлмаганидан, қилган ишларим беҳуда кетмаганидан фахрланаман. Тўғри таълим бергин, шунда танқиднинг олдини олган бўласан ва рақибларимиз биз ҳақимизда ёмон сўз айтолмай, уятга қоладилар.
Выбор основного перевода