Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Солиҳ киши Эгамиз туфайли нажот топгайдир, Кулфат чоғи Эгамиз солиҳнинг қалъасидир. Эгамиздан паноҳ топгани учун Солиҳга Эгамиз мадад беради, уни қутқаради, Фосиқдан омон сақлайди, унга нажот беради. — Жуда соз, — деди шоҳ, — у билан хоҳлаганингизни қилинг. Мен сизларга монелик қила олмайман. — Шоҳликнинг барча амирлари, беклари, ноиблари, аъёнлари ва ҳокимлари шундай деб ўзаро келишиб олдилар: шоҳимиз фармон жорий қилсинлар. Эй шоҳ ҳазратлари, бу фармон бўйича ҳамма одам ўттиз кун мобайнида фақатгина сизга сажда қилсин. Кимки бошқа бир худо ёки одамга сажда қилса, шерлар уясига ташлансин. Бу фармон қатъий равишда амалга оширилсин. У ерга боргач: — Ҳой Дониёр, барҳаёт Худонинг хизматкори! — дея куйиниб хитоб қилди у. — Сен доимо сажда қилиб юрган Худойинг сени шерлардан қутқара олдими? — Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин! — деди шоҳга Дониёр. Мен мансуб бўлган ва мен сажда қиладиган Худойим ўтган куни олдимга Ўз фариштасини юборди. Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай оғир ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради ҳам. Ҳа, Худо бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз.
Выбор основного перевода