Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг юрагига Қуддусдаги Маъбадни қайта қуриш истагини солди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: “Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддус шаҳрида Ўзига бир уй қуришни менга топширди. Биринчи ойнинг ўн учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Хомоннинг ҳамма буйруқлари ҳар бир вилоят халқининг ўз ёзувида ва ўз тилида шоҳнинг ноибларига, ҳар бир вилоят ҳокимига ва ҳар бир халқнинг бегига ёзилди. Мактублар шоҳ Ахашвераш номидан ёзилиб, шоҳнинг муҳр узуги билан тасдиқланди. Шундан сўнг учинчи ойда — Шавон ойининг йигирма учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Ҳиндистондан Ҳабашистонгача бўлган бир юз йигирма етти вилоятдаги яҳудийларга, ноибларга, ҳокимларга, вилоятларнинг бекларига худди Мардохай буюрганидай мактуб ёзилди. Мактуб ҳар бир вилоят халқининг ёзуви ва тилида, яҳудийларга ҳам ўзларининг ёзувида ва тилида ёзилди. аммо Отамиз Худо азалда қарор қилиб, сизларни танлаган эди. Сизлар Исо Масиҳга итоат этишингиз ва Унинг тўкилган қони орқали покланишингиз учун Худо қудратли Руҳи билан сизларни Ўзига ажратиб олди. Худонинг чексиз инояти ва тинчлиги сизларга ёр бўлсин.
Выбор основного перевода