Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Улар шоҳга орамий тилида дедилар: — Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин! Шоҳ ҳазратлари аввал тушларини айтсинлар, бу қулларингиз уни таъбирлашга тайёрдирлар. Шунда амиру ноиблар шоҳнинг ҳузурига бориб: “Шоҳ Доро ҳазратларининг умри боқий бўлсин! — дедилар. — Шоҳликнинг барча амирлари, беклари, ноиблари, аъёнлари ва ҳокимлари шундай деб ўзаро келишиб олдилар: шоҳимиз фармон жорий қилсинлар. Эй шоҳ ҳазратлари, бу фармон бўйича ҳамма одам ўттиз кун мобайнида фақатгина сизга сажда қилсин. Кимки бошқа бир худо ёки одамга сажда қилса, шерлар уясига ташлансин. Бу фармон қатъий равишда амалга оширилсин.
Выбор основного перевода