Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Эй хушхабар келтирган Қуддус, Баланд тоққа чиқ! Эй хушхабар келтирган Сион, Баланд овозда эълон қил! Қўрқмагин, жар солгин! Яҳудо шаҳарларига: “Мана сизнинг Худойингиз”, деб айтгин. Эгам айтар: “Овозингни аямай, қаттиқ ҳайқиргин, Карнайга ўхшаб, барала бақиргин. Халқимнинг итоатсизлигини фош қилгин, Ёқуб хонадонининг гуноҳларини юзига солгин. Мен, Навухадназар, ўз уйимда хотиржам, шоҳона саройимда роҳат–фароғатда яшаётган эдим. Шоҳ Доро бутун дунё бўйлаб барча халқлар, элатлар ва уруғларга шундай мактуб йўллади: “Хонадонингиздан барака аримасин! У қаттиқ ҳайқириб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил вайрон бўлди! У жинларнинг макони, ҳар турли ёвуз руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай ҳаром ва жирканч қушнинг уяси бўлиб қолди. Ахир, барча халқлар Бобилнинг Шаҳвоний ҳирси шаробидан ичганди.
Выбор основного перевода