Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Бугун мен сизларга Эгамизнинг фармонлари ва амрларини айтяпман, шуларга риоя қилинглар. Шунда ўзларингиз ҳам, наслингиз ҳам фаровон ҳаёт кечирасизлар. Эгангиз Худо абадий қилиб бераётган ўша юртда узоқ яшайсизлар. Энди уларнинг олдига бориб: «Чодирларингизга қайтинглар», деб айт. Бугун мен сизларга ҳаёт билан фаровонликни ёки ўлим билан кулфатни танлаш имкониятини беряпман. Мен бугун сизларга: “Эгангиз Худони севинг, Унинг йўлидан юринг, Унинг амрларига, фармонларига, қонун–қоидаларига риоя қилинг”, деб буюряпман. Шунда сизлар яшайсизлар, кўпаясизлар, мулк қилиб оладиган юртингизда Эгангиз Худо сизларга барака беради. Лекин сизларга шуни айтиб қўяйки, агар юрагингизни Худодан ўгирсангиз, қулоқ солмасангиз, йўлдан озиб, бошқа худоларга сиғинсангиз, уларга хизмат қилсангиз, сизлар албатта йўқ бўласизлар. Иорданни кечиб, мулк қилиб оладиган юртда кўп яшамайсизлар. Бугун мен сизларга ҳаётни ёки ўлимни, баракаларни ёки лаънатларни танлаш имкониятини бердим. Бунга еру осмонни гувоҳ қилиб чақирдим. Ҳаётни танланг, шунда ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам яшайсизлар. Эгангиз Худони севинг, Унга қулоқ солинг. Унга содиқ бўлинг, чунки У сизнинг ҳаётингиздир. Эгамиз ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ, Ёқубга қасам ичиб бераман деган юртда сизнинг умрингизни узоқ қилади.
Выбор основного перевода