Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
жарчи баланд овозда шундай эълон қилди: “Эй барча халқлар, элатлар ва уруғлар! Ҳозир созандаларимиз карнай, най, лира, чанг, арфа, доира ва бошқа чолғу асбобларини чаладилар, сизлар эса мук тушиб шоҳ Навухадназар ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қиласизлар. Кимки мук тушиб сажда қилмаса, ўша заҳотиёқ оловли чуқурликка ташланади.” Чолғу асбобларининг садоларини эшитгач, барча халқлар, элатлар ва уруғлар мук тушиб, шоҳ Навухадназар ўрнатган ҳайкалга сажда қилдилар. Бу хабардан ғазабланиб кетган Навухадназар Шадрах, Мешах ва Абеднахуни ўз ҳузурига келтиришни буюрди. Улар шоҳ ҳузурига келтирилганда, Ноибларни назорат қилиш учун эса учта амирни тайинлади, уларнинг бири Дониёр эди. Шоҳни уринтирмаслик учун улар ноиблардан барча ҳисоботни олишлари керак эди. Улар зудлик билан бу ҳақда шоҳни хабардор қилиш учун шоҳ ҳузурига бордилар. — Эй шоҳ ҳазратлари! — дея мурожаат қилди улар. — Сиз фармон чиқариб, кимки ўттиз кун ичида мендан бошқа биронта худо ёки одамга сажда қилса, шерларнинг уясига ташланади, деб айтмаганмидингиз? — Ҳа, чиқарган бу фармоним Мидия ва Форс шоҳлигининг қонунларига биноан, қатъийдир, — дея жавоб берди шоҳ.
Выбор основного перевода