Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Агар Менга қулоқ солмасангиз, Менинг амрларимни бажармасангиз, Юртингизни шу қадар хароб қиламанки, у ерда ўрнашиб оладиган ғанимларингиз унинг аҳволидан донг қотади. Агар Эгангиз Худога қулоқ солмасангиз, бугун мен сизларга айтаётган Эгамизнинг ҳамма амри ва фармонларига риоя қилмасангиз, қуйидаги лаънатлар бошингизга келади: Эгамиз сизларга яхшилик қилиб, сизларни кўпайтиргандан қанчалик мамнун бўлган бўлса, сизларни ҳалок қилиб йўқ қилгандан ҳам шунчалик мамнун бўлади. Мулк қилиб оладиган юртингиздан сизларни суғуриб, улоқтириб ташлайди. Эгамиз сизларни дунёнинг у четидан бу четигача ҳамма халқлар орасига тарқатиб юборади. У ерда ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган, тош ва ёғочдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Барча ноиблар, ҳокимлар, беклар ва шоҳ аъёнлари Шадрах, Мешах ва Абеднахуни ўраб олиб, олов ўша одамларга ҳеч қандай зиён етказмаганлигини кўришди. Уларнинг на сочлари куйган, на устки кийимларига зарар етган, улардан ҳатто тутун ҳиди ҳам келмас эди. Навухадназар деди: “Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг Худосига ҳамду санолар бўлсин! У Ўз фариштасини юбориб, Ўзига инонган қулларини халос қилди. Улар ўз Худосидан бошқа бўлган худоларга сиғинишдан кўра, ўлимни раво кўрдилар, шу боис шоҳнинг амрига ҳам бўйсунмадилар.
Выбор основного перевода