Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқуб наслига ҳеч қандай сеҳр–жоду таъсир қилмайди, Исроилга қарши фолбинлик асло ўтмайди. Одамлар Ёқуб насли ҳақида, Исроил тўғрисида: «Қаранглар, Худо нималарни қилган», деб айтишар. Балом Исроилни дуо қилаётгани Эгамизга маъқул келганини кўриб, бу сафар фол очгани бормади. У саҳро томон назар ташлаб, — Агар борсак, унга нима олиб борамиз? — деб сўради Шоул. — Тўрваларимиздаги нон тугади. Пайғамбарга олиб борадиган бирор ҳадямиз йўқ. Нимамиз қолди? — Мана, менда бир кумуш танга бор, — деди хизматкор. — Буни пайғамбарга бераман, у бизга борадиган йўлимизни кўрсатади. Эй Қуддус ҳокимлари, сизлар пора олиб ҳукм қиласиз, Эй Қуддус руҳонийлари, сизлар тама қилиб таълим берасиз, Эй Қуддус пайғамбарлари, сизлар пул учун башорат қиласиз. Тағин Эгамизнинг номини рўкач қилиб, айтасиз: “Эгамиз биз билан, бунга шубҳа йўқ! Бошимизга бирор кўргилик тушмас.” Улар тўғри йўлни тарк этдилар, Бавўр ўғли Балом йўлидан бориб, гумроҳ бўлдилар. Балом ҳаром йўл билан пул топишни хуш кўрганди. Бу сохта устозларнинг ҳолига вой! Ахир, улар Қобилнинг изидан боряптилар. Пулга берилиб, бошқаларни Баломга ўхшаб йўлдан уряптилар. Кўрах сингари исён кўтариб, ҳалокатга юз тутяптилар.
Выбор основного перевода