Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Шу одамлар билан бирга боравер. Лекин сен фақат Мен айтган гапларимни гапирасан, — деди Эгамизнинг фариштаси. Шундай қилиб, Балом Болоқнинг аъёнлари билан бирга кетаверди. — Кел, мен билан бирга бошқа жойга бора қол, — деди Баломга Болоқ. — Сен ўша жойдан Исроил халқининг бир қисмини кўрасан. Ўша жойдан туриб Исроилни мен учун лаънатла. Лекин Балом Болоққа: — Мен сизга, фақат Эгамизнинг айтганини қиламан, деб айтмаганмидим?! — деди. “Болоқ менга саройидаги ҳамма олтину кумушини берса ҳам, мен Эгамизнинг айтганидан четга чиқа олмайман. Ўз ихтиёрим билан бирор яхши ёки ёмон иш қилолмайман. Эгамиз менга нима деса, шуни айтаман”, деб?!
Выбор основного перевода