Балом қуйидагича башорат қилди: “Мени Мўаб шоҳи Болоқ шарқий тоғлардан, Орамдан олиб келиб, деди: «Кел, мен учун Ёқуб наслини лаънатла, Кел, Исроил халқини сен қарға!»
Кейин Мўаб шоҳи — Зиппур ўғли Болоқ сизларга қарши жангга чиқди. Исроил халқини лаънатласин деб, у Бавўр ўғли Баломни чақиртирди.
Чунки Мисрдан чиқиб келаётганингизда улар йўлда сизларни нон ва сув билан кутиб олмадилар. Улар Орам–Нахрайимдаги Патўр шаҳридан Бавўр ўғли Баломни сизларни лаънатлаш учун ёллади.