Эртасига улар тонг саҳарда турдилар, Канъондаги қирларга томон жўнаётиб шундай дедилар: — Қани, кетдик, гуноҳ қилганимизни англаб етдик. Мана энди Эгамиз бизга ваъда қилган ўша юртга киришга тайёрмиз.
— Гуноҳ қилдим! — деди Шоул. — Ҳа, Эгамизнинг амрига ҳам, сизнинг сўзларингизга ҳам хилоф иш тутдим. Халқдан ҳайиққаним учун уларнинг гапига кирдим.
— Гуноҳ қилдим, — деди Шоул, — энди халқимнинг оқсоқоллари олдида, Исроил халқи олдида мени беобрў қилманг. Шунинг учун мен билан бирга қайтиб боринг, Эгангиз Худога сажда қилайин.
— Эгам олдида гуноҳ қилдим! — деди Довуд Натанга. — Эгам гуноҳингдан ўтди, ўлмайсан, — деди Натан.