Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Мусога деди: — Исроил халқи учун Мидиёнлардан қасос ол. Ўшандан сўнг сен оламдан кўз юмасан. Шундан кейин Мусо халққа айтди: — Одамларингизнинг бир қисмини қуроллантиринглар. Улар Мидиён халқи билан жанг қилиб, улардан Эгамизнинг қасосини олишсин. Мидиён халқининг бешала шоҳини — Эви, Рахем, Зур, Хур, Рабани ҳам бошқалар қатори ўлдириб юборишди. Бавўр ўғли Баломни ҳам қиличдан ўтказишди. Рубен қабиласининг ерлари ясси тепалик устидаги барча шаҳарлар, Хашбонда ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўннинг бутун шоҳлигини ўз ичига оларди. Мусо Сихўнни ва у билан иттифоқ тузган Мидиён ҳукмдорларини мағлуб қилганди. Уларнинг исмлари Эви, Раҳем, Зур, Хур ва Раба эди.
Выбор основного перевода