Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг Мусо Ҳорунга ва унинг ўғиллари Элазар билан Итамарга айтди: “Қайғудан сочингизни тўзитманглар, либосларингизни йиртманглар, акс ҳолда, сизлар ҳам нобуд бўласизлар ва бутун жамоа Худонинг ғазабига учрайди. Аммо қариндошларингиз, бутун Исроил насли Эгамиз куйдириб нобуд қилган Надов ва Абиҳу учун аза тутишлари мумкин. Левиларни Исроил халқи орасидан ажратиб олиб, Ҳорун ва унинг ўғиллари ихтиёрига топширганман. Левилар Исроил халқи номидан Учрашув чодирида хизмат қиладилар. Исроил халқи Чодирга яқин келиб қолганда, юз берадиган кулфатдан левилар уларни ҳимоя қилади.” Лекин одамлар гўштни энди оғзига олиб, ҳали ейишга ҳам улгурмаган эдиларки, Эгамиз халққа ғазабини сочиб, қақшатқич ўлат юборди. Зеруя ўғли Йўаб халқни санашни бошлаганди–ю, лекин охирига етказмаганди. Халқ саналгани учун Эгамиз Исроилга ғазабини сочганди. Шу сабабдан бу саноқнинг натижаси шоҳ Довуднинг йилномасига киритилмади. Улар қилмишлари билан Эгамизни ғазаблантирдилар, Улар ўлатга гирифтор бўлдилар.
Выбор основного перевода