Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Сен иккита кумуш карнай ясаттир, карнайлар зарб уриб ясалган бўлсин. Бу карнайлар жамоани йиғиш ҳамда йўлга чиқиш вақтини эълон қилиш учун керак бўлади. Орадан кўп вақт ўтмай халқ қийинчиликлардан минғирлаб нолий бошлади. Уларнинг нолишларини эшитган Эгамиз ғоят ғазабланиб, қароргоҳга аланга туширди. Аланга авж олиб, қароргоҳнинг четларини куйдириб юборди. Халқ Мусога фарёд қилди. Мусо Эгамизга илтижо қилган эди, аланга ўчди. Эгамизнинг алангаси қароргоҳни ёндиргани учун бу жойга Тавера деб ном берилди. Ер ёрилиб, Кўрах билан бирга уларни ҳам ютиб юборганди. Ўша куни аланга Кўрахнинг 250 нафар издошини куйдириб йўқ қилганди. Мана шу воқеа халққа огоҳлантириш эди. Шериклари устига олов тушди, Ўша фосиқларни аланга ёндирди.
Выбор основного перевода