Жамики Исроил халқи Мусо ва Ҳорундан минғирлаб нолиб, уларга шундай деди: — Қанийди, Мисрда ўлиб кетганимизда ёки шу саҳрода жон берганимизда эди!
Улар Мусо билан Ҳорунга қарши йиғилишиб, икковига шундай дейишди: — Сизлар ҳаддингиздан ошиб кетдингиз! Ахир, бутун жамоа ва унинг ҳар бир аъзоси Эгамизга тегишли–ку! Эгамиз ҳаммамиз билан биргадир. Нимага энди сизлар ўзингизни Эгамизнинг жамоасидан устун қўйяпсизлар?!