Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда ҳалиги одам: — Ким сени бизга ҳукмдор ва ҳакам қилиб қўйди? Мисрликни ўлдирганингдай, мени ҳам ўлдирмоқчимисан? — деди. Ўша заҳоти Мусо: “Бу иш ошкор бўлиб қолганга ўхшайди”, деб ўйлаб қўрқиб кетди. Исроил халқи орасидаги қаланғи–қасанғиларнинг нафсига ўт тушди. Исроил халқи ҳам уларга қўшилишиб фиғон чекиб, зорлана бошлади: “Қанийди гўшт бўлса! Биз Мисрда текинга балиқ, бодринг, қовун, пиёз, кўк пиёз, саримсоқ ердик. Энди эса силламиз қуриган, маннадан бошқа ейдиган ҳеч нарса йўқ.” Аммо қардошини хафа қилаётган одам Мусони туртиб деди: «Ким сени бизнинг устимиздан ҳукмдор ёки ҳакам қилиб қўйди? Мана шу Мусони халқ рад қилиб, унга: «Ким сени бизга ҳукмдор ва ҳакам қилиб қўйди?» деб айтганди. Худонинг Ўзи эса Мусони ҳукмдор ва халоскор қилиб юборди. У буни бута ичида зоҳир бўлган фаришта орқали амалга оширди.
Выбор основного перевода