Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тонг отгач, фаришталар Лутни шошилтиришди: — Тез бўл! Хотининг билан иккала қизингни олиб, ҳозироқ бу ердан жўна! Бўлмаса, шаҳарга қирғин келганда, сизлар ҳам ҳалок бўласизлар! Энди Мени тўхтатаман деб овора бўлма, бу халққа шунақанги ғазабимни сочаманки, уларни қириб ташлайман. Эй Мусо, уларнинг ўрнига сендан буюк халқ яратаман. Мисрликлар: “Эгаси уларни ёмон ният билан — тоғларда ўлдириш учун, ер юзидан қириб ташлаш учун бу ердан олиб чиққан экан”, деб айтишмасин! Қўйгин, бу ниятингдан қайтгин, ғазабингни сочиб, Ўз халқингни қириб ташламагин. Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Сизлар ўжар халқсиз. Агар Мен бир лаҳза сизлар билан борсам, сизларни қириб ташлашим мумкин. Энди зеб–зийнатларингизни ечиб қўйинглар. Мен сизларни нима қилишим тўғрисида бир қарорга келаман.” Халқ бу ваҳимали гапни эшитгач, дод солиб йиғлади. Ҳеч ким зеб–зийнатларини тақмади. — Бу жамоадан нари тур, Мен уларни ҳозирнинг ўзидаёқ йўқ қилиб юбораман. Аммо Мусо билан Ҳорун ерга мук тушди.
Выбор основного перевода