Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иброҳим Унга қараб, сўради: — Сен гуноҳкорни ҳам, бегуноҳни ҳам бирдай қириб ташлайверасанми? Айтайлик, шаҳарда элликта бегуноҳ одам топсанг, шаҳарни вайрон қилаверасанми? Бегуноҳ одамларнинг ҳақи–ҳурмати учун шаҳарга раҳм қилмайсанми? Наҳотки гуноҳсиз одамни гуноҳкор билан бирга йўқ қилсанг?! Асло! Сен гуноҳсизнинг бошига гуноҳкорнинг кунини солмайсан–ку! Ахир, Сен бутун оламнинг Ҳокимисан, адолат ила иш тутасан! Мусо билан Ҳорун эса бутун Исроил жамоаси олдида мук тушишди. — Бу жамоадан нари тур, Мен уларни ҳозирнинг ўзидаёқ йўқ қилиб юбораман. Аммо Мусо билан Ҳорун ерга мук тушди. — Эй Эгам, одамзод руҳларининг Худоси, жамоа устидан бир одамни тайинла. Довуд халқни ўлдираётган фариштани кўргач, Эгамизга деди: — Гуноҳ қилган менман, мен айбдорман! Қўйдай беозор бу инсонлар нима айб қилибди? Ғазабингни менга ва отам хонадонига соча қол! Ҳар бир жониворнинг ҳаётию Инсонларнинг нафаси Унинг қўлидадир. Сенинг ўткинчи тананг Ернинг тупроғига қайтар, Худо берган руҳинг ҳам Унинг Ўзига қайтар. Ахир, Мен то абад даъволашмайман, Абадий қаҳр–ғазабда бўлмайман. Акс ҳолда, Мен яратган тирик жонзот, Инсон зоти олдимда тура олмасди. Башорат. Эгамизнинг Исроил ҳақида айтган гаплари. Замин пойдеворини қўйган, фалакларни ёйган, инсонга жон ато қилган Эгамиз шундай демоқда: Биз жисмоний оталаримизнинг тарбиясини олиб, уларни ҳурмат қилиб келяпмиз. Шундай экан, янги ҳаётга эга бўлиш учун осмондаги Отамизга бундан–да кўпроқ итоат қилишимиз керак эмасми?!
Выбор основного перевода