Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Ибромга шу сўзларни ваҳийда аён қилди: — Қўрқма, Ибром, Мен сенга қалқон бўламан, сенга берадиган мукофотим буюк бўлади. Йигирма йил сизнинг хонадонингизда бўлдим: ўн тўрт йил — иккала қизингиз учун, олти йил — қўй–эчкиларга эга бўлишим учун хизмат қилдим. Хизмат ҳақимни ўн марта ўзгартирдингиз. бу одамларнинг бирортаси Мен оталарига ваъда қилган юртга кирмайди. Улар Менинг буюк қудратимни, Мисрда ва саҳрода қилган мўъжизаларимни кўра туриб Менга қулоқ солмадилар, Мени қайта–қайта синадилар. Мени хўрлаган бу одамлар Канъон юртини кўрмайдилар. Мана, мени ўн марта ҳақоратладингиз! Менга ҳамла қилаверишдан уялмайсизларми? Зотан, Эгамиз яхши кўради адолатни, Тарк этмайди тақводорларни, Уларни то абад ҳимоя қилади, Фосиқлар наслини қириб ташлайди. Эгамиз ҳеч кимга уларни эзишларига йўл қўймади, Уларни деб шоҳларга танбеҳ берди.
Выбор основного перевода