Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Леах ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. У: “Эгам менинг бахтсизлигимни кўрди, энди эрим менга албатта кўнгил қўяди”, деб ўғлининг исмини Рубен қўйди. Лекин ўша куни кечаси Лобон туш кўрди. Тушида Худо зоҳир бўлиб: “Эҳтиёт бўл, Ёқубга яхши–ёмон гап қилиб юрма”, деди. Ота–боболаримизнинг Худоси — сенинг бобонг Иброҳимнинг Худоси ва менинг бобом Нахўрнинг Худоси — ўртамизда ҳакам бўлсин. Шундай қилиб, Ёқуб отаси Исҳоқ сажда қиладиган Худо номи билан қасам ичди. Довуд уларни кутиб олгани чиқиб, уларга деди: “Агар бу ерга тинчлик билан, менга ёрдам бергани келган бўлсангизлар, қаторимизга марҳамат қилинглар. Борди–ю, мени душманларим қўлига топширмоқчи бўлиб келган бўлсангизлар, ота–боболаримизнинг Худоси буни кўриб жазоингизни берсин. Мен сизларга ҳеч қандай ёмонлик қилганим йўқ.” Энди Исроил шундай десин: “Эгамиз биз томонда бўлмаса эди, Ҳа, Эгамиз биз томонда бўлмаса эди, Ғанимларимиз бизга ҳужум қилганда, Сизлар Мен, Сарвари Оламни муқаддас деб иззат қилинглар. Фақат Мендан қўрқинг, фақатгина Мен сизни ваҳимага солай.
Выбор основного перевода