Шундай қилиб, Ёқуб Роҳилага қалин учун етти йил хизмат қилди. Лекин Ёқубнинг Роҳилага бўлган севгиси шунчалик кучли эдики, етти йил бир неча кундай туюлди.
— Бир ҳафтада бу қизимнинг тўйи тантанаси тугайди, кутиб тур. Агар менга яна етти йил хизмат қилиб берадиган бўлсанг, хизматинг эвазига кичкинасини ҳам сенга бераман.
Шундай қилиб, Ёқуб Роҳиланинг ёнига кирди. У Леахдан кўра, Роҳилани кўпроқ яхши кўрарди. Ёқуб Лобонга яна етти йил хизмат қилиб берди.
У мени алдаб, хизмат ҳақимни ўн марта ўзгартирди. Лекин у менга зарар етказишига Худо йўл қўймади.