Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зинапоянинг ёнида Эгамиз турган эмиш. Эгамиз Ёқубга шундай дебди: — Мен бобонг Иброҳимнинг, отанг Исҳоқнинг Худоси — Эгангман. Ҳозир сен ётган ер ўзингники бўлади. Бу ерни сенга ва сенинг наслингга бераман. Ёқуб саҳарда турди. Бошининг остига қўйган тошни олиб, ёдгорлик қилиб ўрнатди. Кейин ёдгорлик тошининг устидан Худога атаб зайтун мойи қуйди. Илгари бу жойнинг номи Луз эди. Ёқуб эса бу жойга Байтил деб ном берди. Сўнг Ёқуб қуйидагича қасам ичди: “Агар Худо мен билан бирга бўлса, борадиган шу йўлимда мени асраса, менга ризқ–рўзимни ва кийим берса, отамнинг хонадонига эсон–омон қайтариб олиб келса, Эгам менинг Худойим бўлади. Мен ёдгорлик қилиб ўрнатган шу тош Худога сажда қиладиган жой бўлади. Худо менга берган ҳамма нарсанинг ўндан бирини ушр қилиб албатта бераман.” Эгамиз ҳам Ёқубга: — Ота–боболарингнинг юртига, қариндош–уруғларингнинг олдига қайт, Мен сен билан бирга бўламан, — деди. Кейин Ёқуб ибодат қилди: — Эй бобом Иброҳимнинг, отам Исҳоқнинг Худоси! Эй Эгам! Менга: “Ўз юртингга, қариндошларинг олдига қайтиб бор, сенга муваффақият келтираман”, деб ваъда берган эдинг.
Выбор основного перевода